Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Тошшаҳартрансхизмат” огоҳлантирди: Автобуслар ҳаракатига халақит бераётган автомобиллар суратга олиниб, ЙҲХБга топширилади
13.11.2019 17:46,  
142

“Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ ўз тасарруфидаги йўналишлар бўйича “Тошкент универмаги” шоҳбекатига кирувчи автобус ҳайдовчилари енгил автомобилларнинг тўхташ мумкин бўлмаган жойларга қўйиб кетилишидан азият чекаётганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, шоҳбекат ҳудуди йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан қанчалик назорат қилинмасин вазият кун сайин оғирлашиб бормоқда. Автобуслар шоҳбекатга киролмай вақт йўқотишига, оралиқ интервалларнинг узайиб кетишига олиб келяпти.

Масалан, жорий йил 12 ноябрь куни тахминан 14:00 атрофида жамият ҳаракат хавфсизлиги бўлими ходимлари ушбу шоҳбекат ҳудудида енгил автомобилларнинг автобуслар ҳаракатига халақит бераётгани, муаммони бартараф этишга ёрдам беришларини сўраб йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат қилдилар. Инспекторлар қисқа муддатда бу ердаги сунъий тирбандликни тарқатиб кетишди. Аммо орадан 10 дақиқа ўтмай яна “эски ҳаммом эски тос” шоҳбекат хусусий енгил автомобилларнинг турар жойига айланиб улгурди.

Шу сабабли, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти барча енгил автомобиль эгаларини огоҳлантирди.

Бундан буён оралиқ ва шоҳбекатларда қаровсиз қолдирилган ва автобуслар ҳаракатига халақит бераётган транспорт воситалари мутасаддилар томонидан суратга олиниб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тақдим этилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Жамоат транспорти ҳаракатига халал берманг. Зеро унинг ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиши ҳар биримиз учун фойдалидир. Автобуснинг йўқотган бир дақиқаси йўловчиларнинг юзлаб дақиқаларини йўқотишига сабаб бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан