Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Товар-хом ашё биржаси савдолари ҳажми 18,5 фоизга камайди
26.07.2022 14:43,  
11

Савдо майдончаси маълумотларига кўра, 18—24 -июль кунлари Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) майдонларидаги савдолар ҳажми 2,4 триллион сўмни ташкил этди, бу бир ҳафта аввалгига нисбатан 18,5 фоизга камдир. 

Савдоларнинг асосий қисми биржа битимлари (81 фоиз), электрон давлат харидлари (18,5 фоиз), кўргазма-ярмарка савдолари (0,2 фоиз) ва автомобиль рақамларининг онлайн-аукцион савдоларига (0,3 фоиз) тўғри келди.

Ҳафта давомида АИ-80 бензини 4,7 фоизга арзонлашди, ўртача бир тоннаси 8,53 миллион сўмни ташкил қилди. АИ-91 2,7 фоизга ошиб, 15,94 миллион сўмни, АИ-95 7,7 фоизга ошиб, 15,92 миллион сўмни ташкил қилди. Дизель ёқилғиси 1,1 фоизга арзонлаб, бир тонна учун 16,3 миллион сўмни, арзонлаштирилган газ нархи эса 19,1 фоизга арзонлаб, 6,44 миллион сўмни ташкил қилди. 

Ўтган ҳафтада катодли миснинг таннархи 2,6 фоизга ошиб, унинг ўртача баҳоси 88,88 миллион сўмни ташкил қилди. Бир грамм олтин 605,9 минг (+0,2%) туради. Лондон металл биржасида (LME) 22 июль куни улар бир тонна учун 7,3 минг доллар, 26 июлда эса 7,5 минг доллар, Comex'да бир троя унция олтин учун мос равишда 1725 доллар ва 1719 долларни ташкил қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан