Тўй ва маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Тўй ва маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Айни дамда тўй ва маросимларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Таъкидланишича, эндиликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартиби талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Жорий йилнинг 24 феврал куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида тўй ва маросимларни  ўтказиш тартибига риоя этмаслик учун жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган.

Унда тўй ва маросимларни ўказиш тарбини бузганлик учун жавобгарликнинг МЖТКнинг 192-1 янги моддасига киритилиши таклиф этилмоқда.

Белгиланаётган тартибга риоя этмаган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, тўйхона, кафе ва ресторанлар эгаларига ўттиз баравари миқдорида жарима солинади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан сўнг бир йил давомида яна такрорланса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солинади.

Ҳозирда сиёсий партиялар фракциялари томонидан маъқулланган ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида қайта кўриб чиқилади.