Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухолиқов Фарҳод Мусинович вафот этди.
ЎзА олган маълумотларга кўра, марҳумда бироз аввал коронавирус аниқланган эди.
Шунингдек, Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.