Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тойлоқ туманида 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
23.04.2022 14:16,  
45

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тойлоқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. 

Текшришувда, МЧЖ раҳбари Ш.П. корхонага қарашли омборхона ва савдо дўконлари бўлмаса-да, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа бир тадбиркорга тегиши экскаваторни гаров сифатида қўйиб, банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришгани аниқланган. Кредит маблағидан мақсадсиз фойдаланиб, талон-торож қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан