Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Toyota компанияси автомобилларни бўяшда бенуқсон усулини ихтиро қилди
16.03.2020 16:18,  
593

Aвтомобиль ишлаб чиқаришда автоматлаштирилган бўяш конвейрларининг камчиликларидан бири бу бўёқ материалининг 30-40% йўқотилишидир. Бу йўқотиш компанияларга сезиларли даражада таъсир қилади. Бунинг сабаби юқори босим остида ҳаво билан бўёқни сепиш усули билан боғлиқ.

Бўёқ заррачаларига бериладиган инерция уларнинг ёпишқоқлик қобилиятидан каттароқ бўлиб, уларнинг бир қисми ишлов берилаётган юзадан қайтиб акс этади, айнан ўша ҳолат моддий йўқотишларни келтириб чиқаради.

Toyota муҳандислари ушбу муаммонинг ечимини топдилар. Бўёқ ишларининг инновацион усули ҳаводан эмас, балки электростатик чанглатгич принципидан фойдаланади. Бўёқ сепувчи форсункалар ўрнига махсус айланадиган чанглатгичлар бўёқ мосламаларининг учларида қўлланилади.

Улар бўёқни босим билан эмас, балки марказдан қочма куч (центрафугали инерция) билан таъминлайди. Натижада, бўёқ зарралари тенг равишда тақсимланади. Мослама бўяш учун 10 см масофада сирт бўйлаб ҳаракатланади ва зарядланган бўёқ зарралари электр майдонининг таъсири остида ишловланаётган юза ўзига тортади ва сирт бўйлаб тенг равишда тақсимланади.

Ҳаво босими остида бўяш тизими

 

Натижада, маҳсулотни бўяшнинг сифати юқори даражага эришилади ва бўёқнинг йўқолиши ҳам 5% дан ошмайди. Ушбу технологиядан фойдаланган бўёқ тизимлари камроқ массага эга бўлиб, энергия тежамкорлиги ҳам юқори бўлади.

Электростатик чанглатгич принципи орқали бўяш

Ҳозирда янги бўёқ линиялари Япониянинг Такаоке ва Цуцуми Toyota заводларида ишламоқда. Компаниянинг бошқа корхоналарида ҳам ушбу линиялар жорий этилмоқда. Бундан ташқари, компания технология лицензияларини сотиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан