Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Toyota Trade Company” Ўзбекистонда интернет тезлигини оширишга қаратилган лойиҳада қатнашмоқда
13.02.2020 16:14,  
173

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов Япониянинг “Toyota Trade Company” ва “Toyota Tsusho Asia Pacific” компаниялари мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзаро мулоқот давомида “Toyota Trade Company” компаниясининг Тошкентдаги офиси раҳбари Такаки Манабу Ўзбекистонда 20 йилдан бери самарали фаолият юритаётгани, узоқ йиллар давомида текстил корхоналари учун ускуналар етказиб берганини маълум қилди.

Фото: tashkent.uz

Шунингдек, компания вакиллари Ўзбекистонда сўнгги 2 йилда эса алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошираётгани, бу лойиҳа интернет тезлигини оширишга қаратилганлигини айтиб ўтди.

Шароф Раҳмонов айни пайтда шаҳримизда электротехникаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш режаси борлиги ва шу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлигини айтиб ўтди. Шунингдек, меҳмонларга ҳозирда пойтахтимизда мавжуд қувватлар билан танишишни таклиф этди ва бу йўналишдаги объектлар бўйича маълумот бериб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан