Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Trafigura савдогарлари фирибгарлик туфайли ярим миллиард йўқотди
12.02.2023 01:57,  
13

Bloomberg маълум қилишича, дунёдаги энг йирик металл ва нефть етказиб берувчиларидан бири Trafigura Group сохта никель хариди туфайли ярим миллиардга яқин маблағини йўқотди.

Савдогар пудратчидан буюртма қилинган никель ўрнига металл қолдиқларини топиб, "тизимли фирибгарлик"га дуч келди. Натижада, компания ҳиндистонлик тадбиркор Практик Гупта ва унга алоқадор компанияларга, хусусан, TMT Metals'га нисбатан суд ишини бошлади.

Trafigura етказилган зарарни 577 миллион долларга баҳолайди.

Trafigura ўз ходимларини фирибгарликка алоқадор деб ҳисобламаслигини айтди. Бироқ, никель ва кобальт бўлими бошлиғи Сократ Эконому компанияни тарк этади.

Trafigura Group - Сингапурда жойлашган металл ва нефть савдоси компанияси ҳисобланади. Бу дунёдаги энг йирик маҳсулотлар етказиб берувчилардан бири бўлиб, 1993 йилда ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан