Трамп АҚШ давлат идораларига хорижликларни ишга олмаслик ҳақида фармон чиқарди

Трамп АҚШ давлат идораларига хорижликларни ишга олмаслик ҳақида фармон чиқарди

Фото: AP

АҚШ Президенти Доналд Трамп давлат идораларига чет элликларни ишга олмаслик ҳақида фармон чиқарди. Агентликлар хорижлик ходим америкаликларнинг ўрнини эгалламаётганини, яъни бу ишга америкалик мутахассис топилмаганини исботлаган тақдирдагина чет элликнинг ишга олинишига рухсат берилади. Бу ҳақда «Америка Овози» хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШнинг Global Media агентлиги таркибига кирадиган «Америка Овози» нашрининг ўзида ҳам 100 га яқин хорижлик ходим «J-1» визаси асосида ишлайди. Яқинда агентликка Трамп тайинлаган номзод раҳбар бўлиб келиши билан бу ходимларнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди. Уларнинг визаси янгиланмаслиги ва ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор.

Трампнинг янги фармони «грин карта»си бор ёки АҚШ фуқаролигини қўлга киритган чет элликларга алоқадор эмас.