Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп: Байден АҚШни қашшоқ давлатга айлантирди
24.07.2022 08:03,  
116

АҚШнинг собиқ республикачи президенти Доналд Трампнинг фикрича, Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари демократ Жо Байден Қўшма Штатларни ёрдам сўрашга мажбур бўлган «камбағал мамлакат»га айлантирган. Бу ҳақда у 23 июль куни Флоридада талабалар конференциясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

«Атиги икки йил ичида биз энг кучли эдик – биз жуда кучли ва қудратли эдик – дунёдаги тан олиниши ва ҳурмати бўйича энг заиф мамлакатга айланиб қолдик. Бизни энди ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Икки йил олдин биз энергиядан мустақил эдик ва ҳатто ҳукмрон эдик. Биз бу борада Саудия Арабистони ва Россиядан олдинга ўтиб кетишга ҳаракат қилаётган эдик», - деди Трамп.

«Энди биз қашшоқ давлатмиз. Байден дунёдан энергия, ёрдам сўраган «камбағал мамлакат» раҳбари - деди собиқ президент.

Трамп унинг маъмурияти остида АҚШ «энг катта иқтисодга эга» деган даъво билан чиқди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан