Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп билан можаролар туфайли TikTok раҳбари истеъфога чиқди
27.08.2020 16:39,  
118

Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғининг бош ижрочи директори Кевин Майер ушбу лавозимга тайинланганидан уч ой ўтгач истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Financial Times манбаларига таяниб. Reuters агентлиги ушбу маълумот тўғрилигини компаниядан тасдиқлади. Топ-менежер ходимларга ёзган хатида кетишни Доналд Трампнинг тармоққа қарши айбловларидан сўнг "кескин ўзгарган" сиёсий муҳит билан изоҳлади.

Пайшанба куни Майер ўз қарори ҳақида ижтимоий тармоқ эгаси бўлган ByteDance Ltd. ва TikTok ходимларига маълум қилди, деб ёзади FT. Ҳозирча унинг вазифаларини компаниянинг АҚШдаги бизнес раҳбари Ванесса Паппас бажаради.

Майер АҚШ президенти Доналд Трамп, агар ByteDance АҚШ активларини маҳаллий компанияга 90 кун ичида сотмаса, мамлакатда TikTok'ни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолагандан сўнг, лавозимидан кетишга қарор қилди. "Мен ўзим зиммамга олган ролим, шу жумладан TikTok глобал операцияларини бошқариш, АҚШ маъмуриятининг хатти-ҳаракатлари туфайли бутунлай бошқача кўринишга эга бўлишини тушунаман", - деб ёзган Майер ходимларга йўллаган мактубида.

Топ-менежер май ойида TikTok раҳбарлигига тайинланган эди. Бунгача у Walt Disney'да Disney+ стриминг хизматини муваффақиятли бошқарган. Унга кўра, Америка компаниясининг TikTok билан тузган битимининг конфигурацияси "жуда тез орада" аниқланади.

TikTok шу ҳафта судда Трампнинг фармонига қарши чиқди ва Америка маъмуриятининг ҳаракатлари сиёсий асосга эга деб даъво қилди. АҚШ маъмурияти дастурни Америка маълумотларини Хитой расмийларига ўтказишда қодирликда айбламоқда. TikTok эгалари буни рад этишмоқда.

Август ойида Microsoft компанияси ByteDance билан АҚШ, Канада, Австралия ва Янги Зеландиядаги бизнесларини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттираётганини эълон қилди. ОАВ шунингдек, Twitter ва Oracle TikTok хизмати билан ўзининг Америкадаги бизнесининг бирлашиши мумкинлиги тўғрисида дастлабки музокараларни олиб боришгани ҳақида хабар беришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан