Трамп коронавирус келтириб чиқарган инқироздан кейин бозорлар тикланишига ишонч билдирди

Трамп коронавирус келтириб чиқарган инқироздан кейин бозорлар тикланишига ишонч билдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус билан боғлиқ қўрқув туфайли АҚШ бозорлари пасайиш (рецессия)дан кейин тикланишига ишонч билдирди деб хабар беради РИА Новости.

"Менимча, қимматли қоғозлар бозори тикланади. Иқтисодиёт кучли, истеъмолчилар ҳар қачонгидан кучлироқ. Нима учун бизнинг ишларимиз бошқаларникидан яхшироқ чунки у вирусдан олдин ҳам яхшироқ бўлган", — деди у пайшанба куни журналистларга.

Чоршанба куни биржанинг ёпилишида АҚШнинг энг йирик фонд индексларида савдо пасайиши кузатилди. Пасайиш динамикаси 3 %дан коʻпроқни ташкил этади.

Мавзуга доир: $1 трлн — коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига етказаётган зарари миқдори ҳисоблаб чиқилди