Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп коронавирусга қарши дори ичаётганини маълум қилди
19.05.2020 19:23,  
241

Президент Доналд Трамп журналистлар билан мулоқотда коронавирусдан сақланиш учун гидроксихлорохин деган дори ичаётганини айтган. Америка овозининг маълум қилишича, АҚШ президенти дорини аслида анчадан бери тарғиб қилиб келади.

“Бир ярим ҳафтадан бери шу доридаман ва мана олдингизда соппа-соғ турибман”, — дейди Трамп. “Ҳеч нарса йўқотмайсиз”.

Президент бу дорини витаминлар қаторида кўришини айтиб, бир неча бор тест топширганини ва вирусдан ўзини “муваффақиятли” асраб келаётганини эслатди.

Тиббий мутахассисларга кўра, гидроксихлорохин айрим ҳолларда беморларнинг ҳаётини сақлаб қолган бўлса-да, коронавирусга даво сифатида қабул қилинмаган, чунки шифо экани бирор амалиётда исботланмаган.

АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармон бошқармаси гидроксихлорохин ҳақида ўтган ҳафта баёнот бериб, уни фақат касалхоналарда шифокор назоратида ичиш зарурлигини қайд этган, шунингдек, дори юракка қаттиқ таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирган.

Гидроксихлорохин коронавирусдан сақланиш учун тавсия қилинмайди, бироқ йиллар давомида безгакка қарши самарали қўлланган.

“Бу дори менга салбий таъсир қилмайди“, — дейди Трамп. ”40 йиллик дори — безгак ва бошқа касалликларга қарши натижа берган. Мен ишонаман. Биламанки, тиббий ходимлар ва докторлар ҳам уни ичади“. Президент бу дорини шифокори орқали олганини айтади.

Трампга ён босиб келадиган “Fox” телеканалида айрим бошловчилар ҳам гидроксихлорохинни тарғиб қилган. Лекин шифокорлар огоҳлантиргач, улар бу одамларни эҳтиёт бўлишга ундаб, гапларини қайтиб олган.

“CНН” телеканалида бош тиббий мухбир Санжай Гупта Президент Трампни гидроксихлорохинни ичмасликка ундаб, салбий таъсирларини эслатган.

Коронавирус авж олар экан, унга қарши воситалар устида изланишлар ва амалиётлар ҳам тезлашди. Бироқ бугунгача бирортаси дори сифатида қабул қилинмаган.

Вакцина тасдиқланиши учун камида бир йил керак, дейди олимлар. Лекин президент фикрича дори ҳам, вакцина ҳам яқин келажакда чиқади.

Мутахассислар дори ва вакцина ҳақида иддаолар ва шов-шувларга ишонмасликка чақиради.

Коронавирусга чалинганлар АҚШда ҳозир 1,5 миллиондан ошган. Ундан вафот этганлар 91 мингдан зиёд. Тузалганлар эса қарийб 360 минг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан