Трамп, Макрон ва Меркел Навалнийнинг заҳарланишига муносабат билдирди

Трамп, Макрон ва Меркел Навалнийнинг заҳарланишига муносабат билдирди

Фото: Business Insider

АҚШ Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийнинг касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда, дея хабар беради Reuters агентлиги АҚШ президенти Доналд Трампга таяниб. Жаноб Трамп АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг вазият ҳақида ҳисоботини кутаётганини айтди, деб ёзади The Washington Times газетаси. 

Германия канцлери Ангела Меркелнинг айтишича, Алексей Навалнийнинг касалхонага ётқизилиши билан боғлиқ вазият имкон қадар тезроқ аниқланиши керак. Меркел хоним билан қўшма конференцияда қатнашган Франция президенти Эммануэл Макрон жаноб Навалнийга даволаниш, бошпана ёки ҳимоя билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилди. Германия канцлери ҳам тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

20 август, пайшанба куни эрталаб Алексей Навалний Томскдан Москвага парвоз пайтида самолётда соғлиғи ёмонлашди. Самолёт Омскка фавқулодда қўнган, жаноб Навалний касалхонага ётқизилган. Навалнийнинг вакили Кира Ярмишнинг айтишича, сиёсатчи "чойга қўшиб берилган нарсадан заҳарланган". Жаноб Навалний табиий кома ҳолатида. Шифокорлар ташхисни аниқлай олишмади, аммо улар инсулт, ўткир миокард инфаркти бўлиши мумкинлигини истисно қилди.