АҚШ Президенти Доналд Трамп нима учун унинг териси ҳамда сочлари апельсинранг эканини айтиб берди. Бу ҳақида NBC телеканали хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, энергия тежовчи лампалар таъсирида президентнинг юзи шундай товланади.
“Биз ишлатишга мажбур бўладиган лампочка нури жуда ёқимсиздир. Мен эса ҳар доим апельсинрангда кўринаман", деб тушунтирди Трамп.
Таъкидланишича, америкалик раҳбарнинг териси ва сочининг тўқ сариқ ранги унинг танқидчилари орасида ҳар доим ҳазилга сабаб бўлади.