Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Оқ уйда ўзидан бошқа барча ниқоб тақиб юришини буюрди
14.05.2020 11:07,  
195

АҚШ вице-президентининг матбуот котиби ва президентнинг катта маслаҳатчиси Стивен Миллернинг рафиқаси коронавирусга чалинганидан сўнг Президент Трамп Оқ уй ходимлари ва меҳмонларига шу ҳафтадан бошлаб ниқоб тақиб юришни буюрди.

“Менга ёки бир-бирига яқин туришса, ниқоб тақишга мажбур. Мен ҳеч кимга яқин турмайман”, — деди Трамп.

Америка овози нашрининг хабар беришича, президентнинг ўзи маска тақмаган, ҳатто яқинда ниқоб тайёрловчи корхонага борганида ҳам.

“Президентлар, бош вазирлар, диктаторлар, қирол ва қироличалар олдида ниқобда ўтирсам ғалати бўлади. Мен ўзимга эп кўрмайман”, — дейди у.

“АҚШ президентининг ниқобда юриши тасвирий пропаганда нуқтаи назаридан Трампга тўғри келмайди. Назаримда, Трамп учун бу заифликдан далолат”, — дейди Техас А&М университетида сиёсатдан дарс берувчи Женнифер Мерсиека. 

Апрель бошида АҚШ Юқумли касалликларнинг олдини олиш маркази коронавирусдан сақланиш учун америкаликларга ниқоб тақишни тавсия қилган.

“Кўпчилик маска тақиб юрса, ҳаводан ўтувчи вируслар, коронавирус, грипп тарқалишини камайтирса бўлади. Бу жуда ҳам муҳим”, — дейди Вандербилт университети профессори Уилям Шафнер.

АҚШда аҳоли ниқоб тақишга ўрганмаган. Яқинда ўтказилган ижтимоий сўров натижасидан маълум бўлишича, демократларнинг 79 фоизи, республикачиларнинг эса 59 фоизи кўчада ниқоб тақиб юришини билдирган. Бу эса бундай амалиёт айрим америкаликларни карантинга қарши намойишга чиқишга ундаётган сиёсат қурбони бўлганини кўрсатади.

Техаслик сиёсатшунос Женнифер Мерсиеканинг айтишича, сўнгги йилларда АҚШ жамиятида кузатилаётган бўлиниш соғлиқни сақлаш соҳасини ҳам қамраб олган.

“20-30 йил давомида “биз уларга, улар эса бизга қарши” деган тушунча билан яшаб келган одамлар саломатлик масаласида ҳам “биз қандай фикрдамиз, улар қандай фикрда” деган қолипдан чиқа олмайди. Партиявий сиёсат доирасида фикрлаш жамоат хавфсизлигини хавф остига қўймоқда”, — дейди у.

Вакиллар палатасининг демократ спикери Ненси Пелоси республикачи президентни ниқоб тақмагани учун танқид қиларкан, Трамп бундай ҳалокатли пандемия пайтида ўрнак бўлиши керак, дейди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан