Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Ойда ресурсларни тижорий равишда қазиб олиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди
7.04.2020 12:55,  
542

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ компанияларига Ойда ва бошқа самовий жисмларда фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришга рухсат берадиган фармонга имзо чекди. Бу ҳақда газета.ру нашри хабар беради.

"Қўшма Штатларнинг сиёсати давлат ва хусусий шахслар томонидан космосдаги ресурсларни қазиб олиш ва улардан фойдаланишни халқаро қўллаб-қувватлашни рағбатлантириши керак", дейилади қарорда.

Бундан ташқари, фармонда космос инсониятнинг умумий мулки эмаслиги ва унга хусусий мулк ҳуқуқи қўлланилиши тўғрисидаги қоида мавжуд.

"Ташқи макон, юридик ва жисмоний нуқтаи назардан, инсон фаолияти учун ноёб макондир ва АҚШ уни жамоат мулки деб ҳисобламайди", - дейилади ҳужжатда.

Фармонда, шунингдек, Қўшма Штатлар 1979 йил декабр ойида БМТ Бош ассамблеясининг резолюцияси билан қабул қилинган Ойнинг ва бошқа самовий жисмларнинг фаолияти тўғрисидаги келишувни тан олмаслигини таъкидланади. 

Ойни тадқиқ қилиш бўйича Американинг янги дастури астронавтларни самовий жисм юзасига 2024 йилдан кечиктирмасдан киритишни ўз ичига олади. Дастурнинг биринчи қисми - учувчисиз парвоз 2020 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан