Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп: Путин Обамага қараганда кучлироқ етакчилиги факт
11.03.2016 16:07,  
10

АҚШ президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод бўлган миллиардер Дональд Трамп мамлакатнинг амалдаги президенти, демократлар вакили бўлмиш Барак Обамани Россия президенти Владимир Путиндан кўра кучсизроқ раҳбар сифатида қайд этди.

У CNN эфири орқали намойиш қилинган, сайлов жараёнида ўзининг партиядошлари билан кечган дебати вақтида шу ҳақда айтиб ўтган.

"Агар биз Путин ҳақида гапирадиган бўлсак, мен унинг Россия учун кучли етакчи эканини қайд этишим керак. Мен сизга айтишим мумкинки, у бизнинг президентдан кучлироқ. Лекин бу мен уни қўллаб-қувватлашимни англатмайди", дейди Трамп.

У бу гапини ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиш учун эмас, бу шунчаки фактлиги учун айтганини таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан