Трамп шахсан ўзи Толибон етакчиларига қўнғироқ қилди

Трамп шахсан ўзи Толибон етакчиларига қўнғироқ қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Толибоннинг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан телефон орқали суҳбатлашди.

АҚШ президенти илк маротаба Толибоннинг етакчи раҳбарларидан бири билан суҳбатлашди деб ёзмоқда Reuters.

Суҳбат Афғонистон қамоқхоналарида сақланаётган маҳбусларнинг озод этилиши тўғрисида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги расмий ҳукумат қамоқхоналарида 5000 Толибон жангчилари сақланмоқда. Доҳада имзоланган тинчлик шартномасига кўра, улар Толибон қўлида сақланаётган 1000 дан зиёд сиёсий маҳбуслар эвазига алмаштирилиши керак.

Қўнғриоқ ҳақида биринчи бўлиб Толибон матбуот котиби Твиттерда эълон қилди. Кейинроқ уни Доналд Трамп ҳам тасдиқлади.

Мавзуга доир: АҚШ «Толибон»дан террорчи мақомини олиб ташлашни сўраб БМТга мурожаат қилди​