Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп Шимолий Кореяга қарши санкцияларни узайтирди
18.06.2020 23:32,  
81

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореяга нисбатан 2008 йилдан бери қўлланиб келинаётган санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Корея ярим оролида қурол ишлатиш учун яроқли материалларнинг тарқалиши хавфи ва Шимолий Корея расмийларининг ҳаракатлари ва тамойиллари АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига ҳаддан ташқари ва фавқулодда таҳдид солишда давом этмоқда. Шу муносабат билан ... мен Шимолий Кореяга қарши миллий фавқулодда ҳолат режимини бир йилга узайтираман ”, - дейилади Оқ уй томонидан эълон қилинган ҳужжатда.

Ушбу санкциялар режими АҚШ президентининг 2008 йил 26 июндаги фармони билан эълон қилинган.

Хусусан, санкциялар ядровий материалларнинг тарқалиши ва КХДР томонидан, АҚШга кўра, минтақада барқарорликни бузадиган бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ.

Америка Қўшма Штатлари КХДР билан ядросизланиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда, аммо Шимолий Кореяни ядросизлантиришга эришилгунга қадар санкцияларни олиб ташламаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан