Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп TikTok'ни 45 кун ичида Америка компаниясига сотишни талаб қилди
4.08.2020 09:44,  
351

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг ByteDance интернет-компаниясига TikTok қисқа видеоларини яратиш ва томоша қилиш хизматини 15 сентябргача сотиши шартини қўйди.

Жаноб Трамп Оқ уйдаги журналистларга, агар Microsoft ёки бошқа бир компания уни сотиб олмаса, TikTok "кетади", деб айтди.

"Биз таҳминан 15 сентябрь санасини белгилаб қўйдик, бу вақтда TikTok АҚШда ишлашни тўхтатади. Аммо кимдир, Microsoft ёки бошқа кимдир уни сотиб олса, бу қизиқ бўлади", - деди президент.

Унинг қўшимча қилишича, у Microsoft билан мумкин бўлган битимни муҳокама қилди, унда маълум улушни эмас, балки бутун дастурни сотиб олишга чақирди. Бундан ташқари, Трамп сотишдан тушган даромаднинг бир қисми АҚШ Молия вазирлигига бориши кераклигини таъкидлайди.

Аввалроқ, АҚШ президенти TikTok'ни Хитой хизмати эканлиги сабабли тақиқлаши мумкинлигини айтган эди. Якшанба куни Microsoft Трамп билан маслаҳатлашгандан сўнг дастурни сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттиришини тасдиқлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан