Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп: Хитой бутун дунёга хавф туғдирмоқда
21.09.2019 13:07,  
453

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ҳарбий қудратини жаҳонда ҳаммадан тезроқ ошираётган Хитой қайсидир маънода дунёга таҳдид эканлиги ҳақида баёнот қилди.

Хитой қайсидир маънода бутун дунёга таҳдид экани аниқ, нега деганда у ўз ҳарбий қудратини дунёда ҳаммадан тезроқ оширмоқда, тўғрисини айтганда, бу ишни у америка пуллари эвазига амалга оширмоқда", - деди АҚШ президенти Австралия бош вазири билан бўладиган музокаралар олдидан АҚШ ХХРни стратегик рақиб, деб ҳисоблайдими дея савол берган журналистларга жавобан.

Трамп икки давлат ўртасидаги турли адолатсиз иқтисодий ва саводо муносабатларини назарда тутаётганини тушунтирди. Шу билан бир вақтнинг ўзида Трамп сўзларига кўра, Вашингтон ва Пекин савдо бўйича "битим тузишга жуда яқинлашган".

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг савдо бўйича Вашингтон билан битим тузишдан ўзга чораси йўқ, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидига кўра, хитой иқтисодиёти катта йўқотишларни бошдан кечираётгани боис Пекин тезроқ битим ҳақида келишиб олишни хоҳлаяпти. Америка иқтисодиёти эса, Трампнинг фикрича, бундан фақат ютмоқда. ХХР ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди октябрь ойи бошларига мўлжалланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан