Трамп Хитойдан пандемия учун компенсация талаб қилди

Трамп Хитойдан пандемия учун компенсация талаб қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Германия каби АҚШ ҳам янги турдаги коронавирусни тарқатгани учун Хитойдан компенсация талаб қилиш кераклиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда Оқ Уйда бўлган матбуот конференциясида маълум қилинди.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШда Хитойдан пандемия учун ҳақ талаб қилиш бўйича Германиядан яхшироқ режа бор. 

Президентнинг таъкидлашича, АҚШ ҳолатни яхшилаб ўрганганидан сўнг компенсация миқдори Германия сўрагандан анча кўп бўлади.

Аввалроқ Германия Хитой ҳукуматидан коронавирус пандемияси учун 130 млрд евро компенсация талаб қилганди.