Трамп яна бир Хитой ширкатини АҚШда тақиқлашни кўриб чиқмоқда

Трамп яна бир Хитой ширкатини АҚШда тақиқлашни кўриб чиқмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп бир қатор хитой компанияларини, шу жумладан Alibaba IT-гигантини АҚШдаги фаолиятини тақиқлаш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.

"Ҳа. Биз бошқа вариантларни кўриб чиқмоқдамиз ", - деди жаноб Трамп, Нью-Жерси штатининг Бедминстер шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида, АҚШ ҳукумати Хитойнинг бошқа йирик технологик компанияларини, хусусан Alibaba'ни тақиқлашни режалаштирадими-йўқми деган саволга.

Alibaba - Хитойнинг энг йирик интернет компанияси ва 1999 йилдан бери электрон тижоратда соҳасида фаолият олиб бормоқда. У бир нечта машҳур Интернет сайтларига, хусусан AliExprrss.com'га эгалик қилади.

Август ойи бошида АҚШ президенти маъмурияти Хитой технология компанияларига қарши қўлланилиши мумкин бўлган чора-тадбирлар дастурини тақдим этди. Дастур АҚШ илова дўконларидан Хитой дастурларини олиб ташлашни ва АҚШ дастурларини Хитой смартфонларига юклаб олишни тақиқлашни таъминлайди. Доналд Трампнинг таъкидлашича, Хитойнинг "TikTok" иловаси АҚШда Microsoft ёки бошқа бир компания сотиб олмаса, 15 сентябрдан бошлаб ишламайди. Microsoft TikTok'ни сотиб олиш учун 10 миллиарддан 30 миллиард долларгача тўлаши кутилмоқда.