Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампни кўриш учун Ҳиндистонда 100 мингдан ортиқ одам тўпланди (фото)
25.02.2020 11:58,  
760

АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Ҳиндистонга илк марта ташриф буюрди. Унга рафиқаси Мелания Трамп ва 12 кишидан иборат расмий делегация ҳамроҳлик қилмоқда. Улар орасида Оқ уй маслаҳатчилари ҳисобланган Трампнинг қизи Иванка ва куёви Жаред Кушнер ҳам бор.

Kun.uz нашрининг ёзишича, у ташрифини мамлакат ғарбидаги Гужарот штатида жойлашган Аҳмадобод шаҳридан бошлади. Бу ерда у жаҳондаги энг йирик крикет стадиони бўлмиш “Мотера” стадионида чиқиш қилди.

Президентнинг нутқини стадионда йиғилган 100 мингдан ортиқ киши тинглади, улар орасида асли гужаротлик бўлган, баъзида “ҳинд Трампи” деб ҳам аталувчи Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам бор эди.

Трампнинг ташрифидан мақсад сифатида жаҳондаги икки йирик давлат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш айтилганди. Ҳиндистондагилар Трампнинг “Мотера”даги чиқишини Модининг 2019 йил 22 сентябрида Ҳюстонда қилган чиқишига тенглаштирилмоқда.

Стадионга АҚШ президенти британиялик мусиқачи Элтон Жоннинг мусиқаси садолари остида кириб келди. Ҳинд халқига мурожаатини Дональд Трамп “намасте” (ҳиндча саломлашиш) сўзи билан бошлади ва олқишларга сазовор бўлди.

Кейин президент Ҳиндистон тарихидаги муҳим лаҳзаларни ёдга олди — қадимий даврлардан тортиб крикет ва Болливуд замонигача. У шундай деди: “Ҳиндистон ҳамиша менинг қалбимда алоҳида жойга эга бўлади”.

Трамп Моди ҳақида илиқ фикрлар билдирди: “Уни барча севади, аммо мен айтишим керакки, у мураккаб шахс. Сиз нафақат Гужарот фахрисиз, балки ҳиндлар қийинчиликларни енгиб ўтиб ўз мақсадига эриша олишининг жонли тимсолисиз”.

Шу билан биргаликда, Трамп одатдаги каби айрим атамаларни талаффуз қилишда хатоларга йўл қўйди. Бу сафар у Аҳмадобод шаҳри номини тўғри айта олмади, шунингдек, ҳинд файласуфи Свами Вивекананданинг номини айтишга қийналди. Ҳиндларнинг қадимий диний матнлари бўлмиш Ведалар эса унинг тилида “Весталар” бўлиб янгради.

АҚШ президенти Сабармати Ашрамга — Маҳатма Ганди 13 йил яшаган қароргоҳга ҳам ташриф буюрди.

У ерда Дональд Трамп ва рафиқаси Мелания Гандининг йигирув чархини ишлатишга уриниб кўрди. Бу чарх Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш рамзларидан бири бўлганди.

Сиёсатчилар ўзаро музокараларда товар айирбошлаш ҳажми ва савдо масалаларини муҳокама қилишди.

Гандининг машҳур ип йигирув чархи — Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш рамзларидан бири

Америка Ҳиндистондан нима истайди?

Ҳиндистон — АҚШнинг йирик савдо ҳамкорлари қаторида тўққизинчи ўриндатуради. 2018 йилда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 142,6 млрд долларни ташкил этган. Аммо давлатлар сиёсий масалаларда ҳамфикр бўлса-да, савдо масаласида тўла келишув тузилмаган. Дональд Трамп аввалроқ ҳиндларнинг импорт божларини тоқат қилиб бўлмас божлар, Ҳиндистоннинг ўзини эса “солиқлар қироли” деб атаганди.

2019 йилда АҚШ Ҳиндистонни савдо имтиёзларидан маҳрум этганди, бу имтиёз туфайли Ҳиндистондан турли маҳсулотлар божсиз кириб келарди. Бунга жавобан Ҳиндистон ҳам Америка товарларининг айримларига қатъий бож жорий этганди.

Трампнинг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кескин савдо музокаралари фонида амалга оширилмоқда. АҚШ 2018 йил мартда пўлат ва алюминий импортига мос равишда 25 ва 10 фоизлик бож киритганди. Бунга жавобан Ҳиндистон 2019 йил июнда АҚШнинг 28 хил маҳсулотларига нисбатан бож миқдорини оширди.

Ўтган йили АҚШда эълон қилинган ҳисоботга кўра, ҳиндларнинг ЖСТнинг бошқа аъзолари учун божлари йирик иқтисодиётга эга мамлакатлар орасида энг юқориси экани маълум қилинганди.

Америкаликларни айниқса тиббий жиҳозлар нархларини тартибга солиш ва Ҳиндистон томонидан жорий этилган рақамли маълумотларни сақлашнинг янги қоидалари қониқтирмайди. Дональд Трампнинг ташрифи давомида шу ва бошқа масалалар ҳал этилиши кутилмоқда.

Бу ташриф мобайнида давлатлар раҳбарлари интеллектуал мулк ҳуқуқи, савдо ва хавфсизлик соҳасида бир қанча келишувларни имзолаши мўлжалланган.

ОАВ маълумотига кўра, Ҳиндистон Американинг 30та MH-60R Seahawk ва AH-64E Apache русумли ҳарбий вертолётларини жами 2,6 млрд долларга сотиб олиш бўйича битим имзолайди.

Аммо кўплаб муҳим масалаларда, масалан, савдо имтиёзларини қайтариш масаласидаги музокаралар ҳали якунига етмаган. Ташриф арафасида Трамп “айрим муҳим масалалар кейинроққа қолдирилгани” ҳақида айтиб ўтганди.

Шунингдек, ушбу ташриф давомида Американинг энергетик компанияси Westinghouse Ҳиндистоннинг ядро энергетикаси корпорацияси билан 6та ядро реактори қуриш бўйича келишув имзолаши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан