Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампнинг собиқ маслаҳатчиси АҚШ Украинага соатига қанча доллар ажратаётганини айтди
5.11.2022 17:34,  
195
 

Бу ҳақда Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жозеф Кейт Келлог Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг эслатишича, февраль ойи охиридан бери Америка расмийлари Киевга 18 миллиард долларлик иқтисодий, гуманитар ва ҳарбий ёрдам кўрсатган. Шу билан бирга, у буларнинг барчаси "ҳеч қандай жавобгарликсиз" АҚШ солиқ тўловчиларининг пулларидан олинганлигини таъкидлади.

Келлогнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Украинага барча Европа давлатларидан икки баробар кўп маблағ ажратган. Буни Киль Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотлари тасдиқлайди. Унинг фикрича, расмийлар америкаликларга бу нима учун қилинаётгани ва пировард мақсад нима эканлигини тушунтириши керак.

Шунингдек, Вашингтон Киевга яна 400 миллион доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам юбориш арафасида экани маълум бўлди. Пакет таркибига Т-72 танклари, М1117 зирҳли транспортёрлари, дарё синфидаги зирҳли катерлар, шунингдек, Phoenix Ghost разведка ва зарба берувчи дронлари ҳамда янгиланган Hawk ҳаво мудофаа тизимлари киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан