Тошкент давлат транспорт университетига ректор тайинланди

Тошкент давлат транспорт университетига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 385-сон қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 Одил Абдураҳмонов

О.Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.