Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Транспорт вазирлиги ҳозирча чипталарни сотиб олмасликка чақирди - мунтазам рейсларга ҳали рухсат берилмаган
27.06.2020 19:53,  
501

Транспорт вазирлиги ҳозирча авиачипталар сотиб олмасликка чақирди. "Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва Интернет сайтларида баъзи хорижий авиакомпаниялар 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонга мунтазам рейсларни тиклайдилар ва шу муносабат билан авиачипталар сотила бошланди деган хабарлар тарқалди", - дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича чеклов чоралари ўз кучида қолганлигини ва хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга мунтазам рейсларини амалга оширишларига ҳали рухсат берилмаганини эслатди. Доимий рейсларни қайта тиклаш тўғрисида қарор Махсус Республика комиссияси томонидан қабул қилинади ва шу пайтгача фақат чартер рейслари амалга оширилади, дея таъкидлади Транспорт вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика махсус комиссияси июль - август ойларида Туркия, Россия, БАА, Жанубий Корея, Хитой ва Қозоғистон билан мунтазам парвозларни қайта тиклаш бўйича таклифларни кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эдик. 15 июндаги комиссия қарори билан халқаро ҳаво қатновларига рухсат берилган бўлса-да, мунтазам рейслар мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятга, ҳукуматлар томонидан ўрнатилган чеклов чораларига қараб қайта тикланади.

15 июнь кунидан Ўзбекистонда халқаро ҳаво қатнови тикланди.

Турли хил мамлакатлардан парвозлар учун турли хил ранглар белгиланади:

  • Санитария-епидемиология ҳолати барқарор бўлган мамлакатлар (яшил рейслар) — Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Исроил. Ушбу мамлакатлардан келган ва камида 14 кун у ерда бўлган шахслар карантинга олинмайди.
  • Коронавирус инфекциясининг тарқалиши камайган мамлакатлар (сариқ рейслар) — Европа Иттифоқи мамлакатлари, Малайзия, Таиланд, Сингапур. Ушбу мамлакатлардан келган ва камида 14 кун у ерда бўлган шахслар икки ҳафталик уй карантинида бўлишади.
  • Коронавирус тарқалиш даражаси камаймаган мамлакатлар, бошқа барча мамлакатлар, жумладан БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва МДҲнинг бошқа давлатлари (қизил рейслар). Ушбу мамлакатлардан учиб кетган шахслар 14 кун карантинга жойлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан