Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тасдиқланди​

Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тасдиқланди​

«Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (337- сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, махсус техника харид қилиш ва сақлаш бўйича буюртмачи этиб – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ишларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширишга ҳамда белгиланган тартибда фойдаланишга топширишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси олти ой муддатда;

- хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиши;

- ишлаб чиқилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг хулосалари асосида хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши лозим.

Қарор билан транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишдан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом;
2020-2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш, модернизациялаш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди.