Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Трастбанк” эълон қилган акциянинг биринчи босқичи ғолиблари аниқланди
7.12.2021 18:38,  
56

Маълумки, “Трастбанк” ХАБ MasterCard билан ҳамкорликда “Трастбанк” билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акциясини ўтказмоқда.

Акция иштирокчисига айланиш учун “Trastbank”дан MasterCard халқаро пластик картасини очиш ҳамда фақат савдо ва хизмат кўрсатиш терминаллари, қолаверса, интернет сайтлари орқали камида 10$ миқдорда тўловни амалга ошириш зарур.

Ушбу акция беш босқичда, яъни жорий йилнинг ноябридан 2022 йилнинг 18 мартига қадар ўтказилади.

Бугун, 7 декабрь куни акциянинг 1-босқичи бўлиб ўтди. Ушбу жараён Банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан тўғри онлайн эфирга узатилди.

Унда жорий йил 2–30 ноябргача бўлган давр ичида амалга оширилган транзакциялар қатнашди. Транзакциялар орасидан тасодифий тарзда соврин эгалари аниқланди. Натижада 15 нафар ҳамюртимиз қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур акция бош соврини – “Chevrolet Cobalt” автомобили!

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан