Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Трастбанк" II Ўзбекистон иқтисодий форумида бир қатор Меморандум ва битимларни имзолади
4.11.2022 15:32,  
10

2022 йил 3 ноябрь куни қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форуми ўз ишини бошлади. Икки кун давом этадиган ушбу нуфузли тадбир дунёнинг етакчи иқтисодчилари, таниқли инвестор ва халқаро экспертларни бир маконга жамламоқда.

2.жпг

Бу йилда "Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш" асосий мавзу қилиб олинган бўлиб, кун тартибида Янги Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси, унинг мақсадлари, истиқболлари, имкониятлари ва вазифаларини очиқ ва чуқур муҳокама қилиш ўрин олган. Қолаверса, иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг роли, ўзгарувчан муҳитда пул-кредит ва макропруденциал сиёсат ҳамда яшил иқтисодиётга ўтиш зарурати каби мавзулар ҳам муҳокама марказида бўлади.

1.жпг

Мазкур Форум доирасида бир қатор ташкилот ва идоралар, хусусан, молия муассасасалари халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида муҳим келишувларга эришмоқда.

Хусусан, 3 ноябрь куни "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни янги босқичга кўтариш, ходимларнинг малакасини ошириш, ўрта ва кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга оид қатор Меморандум ва битимларни имзолади.

3.жпг

"Трастбанк" хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзолангани шулар жумласидандир. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттирилади.

4.жпг

Таъкидлаш жоизки, "Трастбанк" ХАБ ва ХСРИК ўртасидаги ҳамкорлик 2018 йилда бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар жалб қилинган линияларнинг умумий ҳажми 17 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

5.жпг

Шу ўринда, жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш мақсадида истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича Келишув имзоланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Форум доирасида "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки исломий-молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича дастурий таъминотни ўрнатиш мақсадида Иорданиянинг "ICS FINANCIAL SYSTEM" LTD компанияси билан битим имзолади.

7.жпг

"Трастбанк" ХАБ 2021 йилда мазкур Компания билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Компания исломий молиялиштиришга оид хизматларни кўрсатиш учун ислом тамойилларига асосланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш дастурий таъминотини тақдим этган. Шунингдек, банк ходимларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида нуфузли экспертлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилган.

8.жпг

Мазкур Битим билан Банк филиалларидан ташқари, унинг қошида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларга ушбу дастурий таъминотни ишлатиш ҳуқуқи берилади.

Навбатдаги яна бир ҳужжат ҳам Форум иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Гап шундаки, "Raiffeisen Bank International AG" ва "Трастбанк" ХАБ ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

9.жпг

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2020 йилда "Трастбанк" ва Австриянинг "Raiffeisen Bank International AG" банки ўртасида 30 млн евро миқдорида Бош кредит келишуви имзоланган.

10.жпг

Австриянинг энг йирик банкларидан бири ва банк хизматларининг фаол халқаро пойдевори саналган "Raiffeisen Bank International AG" банки бугунги кунда "Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг муҳим стратегик шерикларидан бири ҳисобланади. Банклар корреспондентлик алоқалари, савдо-молия ва ғазначилик каби соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйган.

Форум доирасида томонлар ўртасида имзоланган битим икки молия муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш билан бирга мутахассислар малакасини ошириш, банк тизимидаги замонавий стандартларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Мухтасар қилиб айтганда, Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган азим Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган ушбу иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форуми ва унинг доирасида имзоланган ҳужжатлар қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш, банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, энг муҳими, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.Зотан, форумнинг асосий мавзусида қайд этилганидек, инсон манфаатлари иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан