TST-Agro компанияси Самарқандда қишлоқ хўжалиги кластерини қуради

TST-Agro компанияси Самарқандда қишлоқ хўжалиги кластерини қуради

Нидерландиянинг TST-Agro компанияси Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида гўшт-сут, иссиқхона ва агрология мажмуасини қуради, деб хабар беради Дунё ахборот агентлиги. 

Лойиҳанинг қиймати - 69,77 миллион евро, амалга ошириш муддати - икки йил. Маҳсулотлар маҳаллий бозорга етказиб берилади ва қўшни давлатларга экспорт қилинади.

Ушбу лойиҳада Нидерландиянинг бошқа компаниялари, хусусан, Lely ва Hunland компаниялари, сутни қайта ишлаш ускуналари, механизациялашган қорамолларни парваришлаш воситалари ва чорвачилик учун қорамол етказиб берадиган компанияларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

TST-Agro лойиҳанинг умумий қисмини бажарувчи сифатида ишлайди, шунингдек, янги мева ва сабзавотларни етиштириш учун иссиқхоналар қуришни ва технологик ускуналар билан таъминлайди.

Ушбу лойиҳа TST-Agro раҳбарияти билан Бенилюкс мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, инвеститсия ва ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги, иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, чорвачиликда наслчилик бош давлат инспекцияси ва «Samarkand-KZT EKO Milk Company» ўзбек-қозоқ қўшма корхонаси вакиллари томонидан ташкил этилган видеоконференция давомида муҳокама қилинди.