Тошкентда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўришнинг пасайиши) туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта рейслари белгиланган вақтда қўна олмади.
Авиакомпания хабарига кўра, Лондон - Тошкент йўналишидаги HY-202 рейси Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўна олмаган ва самолёт қўмондони Навоий шаҳридаги захира аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилди.
Шунингдек, Тошкент-Деҳли ва Тошкент-Бангкок йўналишидаги рейслар парвози кечиктирилмоқда.