Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тунисда кўчадаги одамлар ҳарорати дронлар ёрдамида ўлчанмоқда
3.06.2020 19:04,  
74

Тунис ҳукумати Covid-19 вирусни билан боғлиқ вазиятни кузатиш учун учувчисиз учар аппаратлардан фойдаланишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Фуқароларнинг ҳароратини ўлчаш учун ҳарорат сенсорлари билан жиҳозланган тўртта дрон эпидемиологик вазиятни кузатишга ёрдам беради, дейилади вазирлик хабарида.

Тегишли келишув Қишлоқ ва балиқчилик вазирлиги ва ССВнинг янги пайдо бўлаётган касалликларни мониторинг қилиш маркази томонидан тузилган.

Бундан ташқари дронлар мегафонлар (овоз кучайтиргичлар) билан жиҳозланган, улар ёрдамида аҳоли эпидемиологик хавф ҳақида ва профилактика чораларига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилиши мумкин.

Ҳозирги кунда Тунисда коронавирус инфекциясининг 1087 ҳолати қайд этилган. 49 нафар бемор вафот этган, 965 киши соғайиб кетган.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз