Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туризм қўмитаси 2 миллиондан ортиқ ёш сайёҳларни жалб қилмоқчи
21.01.2020 16:39,  
98

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Аққулов 18 январь куни Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида ёшлар билан учрашди. Шунингдек, тадбирда қўмита бошқарма бошлиғи Ўткир Саидов, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори Санжар Тожиев ҳамда Ёшлар Иттифоқи раиси ўринбосари Фарруҳ Омоновлар иштирок этишди.

Фото: uzbektourism.uz

Учрашувда Қўмита раиси ёшларга туризм соҳаси янги иш ўринлари, валюта оқими, билим ва кўникмалар ҳамда аҳоли даромадини ошириш, шунингдек дунёқарашни кенгайтиришнинг энг самарали воситаларидан бири эканини таъкидлади.

Қайд этилишича, 2019 йил мобайнида хориждаги 4000 дан ортиқ ёшлар тарғиботга жалб этилган. Улар билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, 60 000 дан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилган.

2020 йилнинг февраль ойида “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида “Туризм лабораторияси” фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинди.

“Туризм лабораториясида замонавий кутубхона, коворкинг маркази, бепул Wi-Fi, хорижий экспертлар томонидан ёшлар учун вебинарлар, турли тренинглар ўтказиш ҳамда талабалар учун туризм соҳасидаги китоблар, журналларга бепул обуна ва онлайн кутубхоналардан фойдаланиш каби имкониятлар яратилади. Лабораторияда ёшлар томонидан замонавий тарғибот материаллари, креатив сувенир ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг янги намуналари ишлаб чиқилади”, — деди Қўмита раиси ўз нутқида.

Фото: uzbektourism.uz

Тадбир доирасида Ўткир Саидов йиғилганларнинг эътиборини Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясига қаратди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2020-2025 йилларда мамлакатда ёшлар туризмини ривожлантиришга оид мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган. Жумладан,

  • хорижий ёш сайёҳлар сонини 1,3 миллиондан 2020 йилда 2,2 миллионга, 2023 йилга 3,3 миллионга,
  • ички туризм бўйича ёш сайёҳлар ташрифи сонини 8,1 миллиондан 2020 йилда 10 миллионга, 2023 йилда эса 13,6 миллионга етказиш,
  • 2020 йилда — 20 та, 2023 йилда 60 та халқаро даражадаги тадбир ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев янгидан тасдиқланадиган ҳукумат олдида турган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди.

Улардан бирда хорижий туристлар сонини 12 миллион нафардан ўтказиш учун инфратузилмаларни яхшилаш, меҳмонхоналарни кўпайтириш, транспорт тармоқларини ривожлантириш ва хизматлар сифатини юксалтириш зарурлиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан