Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турк компанияси чиқиндидан энергия олиш лойиҳасига $40 млн. сармоя киритмоқда
12.06.2020 12:59,  
105

Туркиянинг Çalık Enerji компанияси Намангандаги маиший чиқиндиларни электр энергиясига айлантириш лойиҳасига 40 миллион доллар сармоя киритади, дея хабар беради ЎзА.

Çalık Enerji вакили Гўкхан Кучук Наманган вилояти инвестиция ва ташқи савдо бошқармасида учрашувлар ўтказди.

Туркиялик инвестор Чуст, Норин, Уйчи туманлари ва Наманган шаҳрида жойлашган чиқинди полиқонларига ташриф буюриб, вилоят "Сувоқава" ДУК, "Наманган ҳудудий электр тармоклари" ОАЖ, "Ҳудудгаз Наманган" ДУК ва "Тоза Ҳудуд" ДУКнинг вилоят бошқармаси вакиллари билан учрашди.

Лойиҳа Наманган шаҳридаги чиқинди полигонида амалга оширилади ва 15 МВтгача электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Çalık Holding'нинг бир қисми бўлган Çalık Enerji 1981 йилда ташкил топган. У энергетика, қурилиш, кончилик, тўқимачилик, молия, телекоммуникатсия ва рақамли соҳаларда ишлайди. У Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги 22 мамлакатда лойиҳаларни амалга оширади. Ҳолдингда 25 минг ходим ишлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан