Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турк лираси долларга нисбатан тарихий минимум даражага тушди
7.10.2020 22:48,  
503

Ўсиб бораётган геосиёсий хатарлар туфайли турк лираси ва АҚШ доллар жуфтлиги (2005 йилдаги деноминациядан кейин) тарихий энг паст даражага тушди. Тошкент вақти билан соат 17:25 дан бошлаб бир долларга 7,8837 лирага тенглашди. Соат 18:00 гача курс бироз текисланиб, 7,86 га етди.

Чоршанба куни турк лираси долларга нисбатан 1 фоиздан кўпроқ тушди, бу йил бошидан буён унинг доллар эквивалентида деярли чорак қисмга (24%) қадрсизланганини англатади. Лира қадрсизланиши ривожланаётган бозор валюталари орасида Бразилия реалидан кейинги иккинчи энг катта пасайган пулга айланди.

Bloomberg агентлигининг ёзишича, қулашнинг асосий омили геосиёсий: мамлакат яна Кипр масаласида Европа Иттифоқи билан жанжаллашди ва Тоғли Қорабоғ масаласида ўзини агрессив тутмоқда. Аксарият мамлакатлар минтақадаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхташини талаб қилар экан, Анқара Озарбайжоннинг Қорабоғни қайтариш йўналишини қатъий қўллаб-қувватлашини эълон қилади.

Rabobank таҳлилчиси Петр Матиснинг таъкидлашича, Анқара томонидан Россиядан сотиб олинган С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларининг синовлари ҳақидаги янгиликлар фонида, Ғарбнинг Туркияга қарши санктсияларини киритиш хавфи ортиб бормоқда. "С-400'ни АҚШнинг ҳал қилувчи президентлик сайловлари олдидан синовдан ўтказиш, Президент Эрдўғанга яқин бўлган Президент Трампнинг қайта сайланишига ишончсизлик билан бирга шусиз ҳам аллақачон асабийлашаётган инвесторларни ташвишга соладиган асосий масалага айланди", - деди Матис.

2010 йилда икки лирага бир доллар берарди, ҳатто 2016 йилги давлат тўнтариши даврида ҳам доллар курси уч лирадан ошмаганди.

"Менга нима"

Турк лирасининг қадри пасайиши ўзбек сўмига ҳам бевосита таъсир қилади. Туркия бешинчи рақамли асосий ташқи савдо ҳамкоримиз. 2020 йилнинг январ-август ойларида мамлакатимиз ташқи савдосининг 5% и Туркия ҳиссига тўғри келган. Иқтисодчи Отабек Бакиров лира қадрининг пасайиши "2-3 ойлик фарқ билан пост-совет ҳудудига таъсир қилиши" ҳақида ёзган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан