Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турк лираси йил бошидан бери 22 фоизга ўз қийматини йўқотди
9.06.2022 09:55,  
21

Туркия лираси декабрь ойидан бери биринчи марта бир доллар учун 17 лирадан ошиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Чоршанба, 8 июнь куни лира бир доллар учун 2 фоизга тушиб, 17,1048 лирани ташкил этди. Йил бошидан бери турк лираси 22 фоизга ўз қийматини йўқотди. Бу эса ривожланаётган бозорлардаги энг ёмон кўрсаткичдир. 

Туркия валютаси кетма-кет 10 йил давомида пасайиб бормоқда. Йиллик инфляция аллақачон 73,5 фоизга етди, бу 1998 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Туркия Марказий банки сўнги бешта йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди. Бунинг оқибатида мамлакат ҳозирда инфляцияга мослаштирилган дунёдаги энг чуқур салбий ставкага эга бўлиб турибди. 

Бироқ президент Эрдўғон ставкаларни туширишга ваъда берди. Бу эса мамлакатдаги инфляцияга бўлган хавотирларни кучайтирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан