Турк ширкати Тошкентда газ электр станцияси қурмоқда

Турк ширкати Тошкентда газ электр станцияси қурмоқда

Туркиянинг Aksa Energy компанияси Ўзбекистонда қуввати 240 МВт бўлган янги газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан имзоланган шартнома асосида амалга оширилади, деб хабар беради Дунё ахборот агентлиги.

Лойиҳа “давлат-хусусий шериклик” замонавий инвестиция модели асосида амалга оширилади. Aksa Energy 25 йил давомида электр станциясини қуради ва ишлатади, Ўзбекистон томони станцияни табиий газ билан таъминлаш ва у ишлаб чиқарадиган электр энергиясини сотиб олиш кафолатини ўз зиммасига олди.

Ушбу компания электр станциялари ишлаб чиқариш бозорида дунёдаги этакчилардан бири бўлиб, ўз маҳсулотини 165 мамлакатга экспорт қилади. Истамбул (Туркия) ва Чангжоу (Хитой) да жойлашган ўз заводларида генератор тўпламларини ишлаб чиқаради.