Turkish Airlines 1 июлдан Ўзбекистонга авиақатновларни тиклашини маълум қилди

Turkish Airlines 1 июлдан Ўзбекистонга авиақатновларни тиклашини маълум қилди

Туркиянинг Turkish Airlines халқаро авиакомпанияси 1 июлдан Истанбул–Тошкент парвозларини қайта йўлга қўйилишини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар қилинган.

Самолётлар ҳафтасига тўрт марта қатновларни амалга оширади.

Мазкур рейсларнинг чипталари аллақачон сотувга чиқарилган. Расмий сайтдаги ахборот бўйича чипта нархи 588 АҚШ долларидан бошланади.

Туркияда хорижликларнинг мамлакатга киришга рухсат берилган, бироқ чегарадан ўтиш вақтида тиббий назорат амалга оширилади, коронавирус билан касалланиш белгилари кузатилган йўловчилар COVID-19 га тест билан текшириш марказларига юборилиши мумкин.