Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркистонбанк 339 миллиард сўм ва “HI-TECH BANK” 5 миллиард сўм омонатларини қайтара оладими?
8.10.2022 13:42,  
65

Марказий банк қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ва “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банки лицензиялари чақириб олинган.

Хўш, бунинг асосий сабаби нимада? Банкларга қўйилган омонатлар қандай қайтарилади? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида ЎзА мухбири Марказий банк Департаменти директори Санжар Носиров билан суҳбатлашди. 

– “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ва “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банки тугатилишининг сабаби нима? 

– Ҳар икки банк узоқ муддатдан буён банк қонунчилиги бўйича меъёрлар ва пруденциал талабларни муттасил бузиб келган. Мазкур банкларнинг лицензиясини чақириб олишга асос сифатида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 54-моддасида кўрсатилган қўпол камчиликларга йўл қўйилганини кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга 77-моддадаги асослар кузатилган. 

Мисол учун, етарли миқдорда активларга нисбатан захиралар яратилмаган. Регулятив капиталидан эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрган. Шунингдек, бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид қоидаларини бузган. Шу билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишга олиб келадиган ҳаракатлар қилган. 

Туркистонбанкнинг капитали 140 миллиард сўмни ташкил этади. “HI-TECH BANK” капитали эса 90 миллиард сўми бор. Устав капиталига нисбатан 100 миллиард сўм талаб бор. Туркистонбанкда 117 миллиард сўм устав капитали бўлган. “HI-TECH BANK БАНК”да 116 миллиард устав капитали шакллантирилган. Умумий капиталнинг устав капиталидан кам бўлганлигининг сабаби ҳам уларнинг зарар кўрганида. 

– Мазкур банкларга қанча миқдорда омонат қўйилган? Бу пуллар қандай қайтарилади? 

– Бугунги кунда Туркистонбанкда аҳолининг 339 миллиард сўм “HI-TECH BANK”да эса 5 миллиард сўмлик омонатлари бор. Юқоридаги икки банк омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади. Лицензияси чақириб олинаётган юқоридаги икки банк омонатчиларининг хавотирига ўрин йўқ. 

Марказий банк бошқаруви қарори билан тугатиш комиссиялари тузилди. Тугатиш комиссиялари эртага омонатчилар қайси манзилларга мурожаат қилишлари тўғрисидаги маълумотни эълон қилади. Бунинг учун омонат қўйган фуқаролар тугатиш комиссиясига мурожаат қилишлари керак. Тугатиш комиссияси унинг кредиторлари ва омонатчиларнинг рўйхатини тузади ва омонатчиларнинг пулларини тўлаб бериш бошланади.  

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан ушбу иккала банк омонатчиларининг барча маблағлари 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади. 

Маълумот учун, Туркистонбанк активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 26-ўринни эгаллаган. “HI-TECH BANK” эса активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 29-ўринда эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан