Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия АҚШга таҳдид қилди
11.12.2019 20:00,  
1447

Агар Вашингтон Анқарага қарши Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими С-400ни харид қилганлиги туфайли санкция жорий этса, Туркия жавоб чораларини қабул қилади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли маълум қилди.

“Энг ёмон воқеаликни баҳолаймиз ва қарор қабул қиламиз. Агар Туркияга қарши санкция киритса, кун тартибига Инжирлик (Туркия жанубидаги Америка базаси – таҳр.) ва Курежик базаларига оид масалалар чиқиши мумкин”, - деган Туркия ташқи ишлар вазири.

Қолаверса, Човушўғли Туркия Россия қирувчиларини Американинг F-35 самолётлари муқобили сифатида кўриб чиқаётганини таъкидлаган. Агар АҚШ етказиб беришдан бош тортса, шундай ҳам бўлиши мумкин.

«АҚШ барча таклифларимизга рад жавобини бермоқда. Агар АҚШ ижобий муносабат билдирса, биз ҳам шундай жавоб қайтарамиз. Бироқ F-35 сотиб ололмасак, демак, муқобилини излаймиз. Бу Россия бозори ҳам, бошқаси ҳам бўлиши мумкин», - деб қўшимча қилган Човушўғли.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан