Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия билан ҳамкорликда “Ҳалол” стандарти бўйича халқаро ўқув курси ташкил қилинмоқда
13.11.2019 15:58,  
169

Стандартлар институти негизида “Ҳалол” стандартлари талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш миллий идораси фаолият юритиб келмоқда.

“ЎЗСТАНДАРТ” агентлигининг маълум қилишича, Стандартлар институти ҳамда Турк стандартлар институти (TSE) ҳамкорликда 2019 йилнинг 18-21 ноябрь кунлари халқаро ўқув курсини ташкил этиш режалаштирилган.

Ушбу курсда:

IOC SMIIC 1 “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотларига умумий талаблар;

ISO 22000:2018. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежмент тизимлари йўналишлари бўйича дарслар ташкил этилади.

Машғулотлар TSE нинг тажрибали экперт-аудитори Музаффар Узанжаноблари томонидан Стандартлар институти ўқув хоналарида олиб борилади.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга халқаро даражадаги сертификат топширилади.

Қўшимча маълумот учун телефон: (99) 841-85-26; (99) 800-05-99;

E-mail: [email protected]

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан