Туркия сиёсий ва ҳарбий соҳаларда НАТОнинг муҳим аъзоси бўлиб қолишини маълум қилди (видео)

Туркия сиёсий ва ҳарбий соҳаларда НАТОнинг муҳим аъзоси бўлиб қолишини маълум қилди (видео)

Screenshot

Туркия президентининг Жамоатчилик билан алоқалар агентлиги мамлакатнинг НАТО аъзолигига 68 йил тўлишини нишонламоқда.

"68 йил тинчлик ва хавфсизлик учун биргаликда", дейилади агентликнинг Твиттердаги саҳифасида. Шунингдек, кеча Туркия президенти маъмуриятининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан тайёрланган видеони жойлаштирди:

"Бугун биз #WeAreNATO (Биз НAТО) кампаниясини ўтказмоқдамиз, унда биз Туркиянинг НAТОга қўшган ҳиссасини ва НAТОнинг мамлакатимизга қўшган ҳиссасини тушунтирамиз. Мамлакатимиз ҳар доим сиёсий, ҳарбий ва ахборот соҳаларида Aльянснинг муҳим аъзоси бўлиб қолади!”

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошларида Туркиянинг ҳарбийлари Суриянинг Идлиб шаҳрида Сурия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши натижасида икки томондан бир қанча ҳарбийлар ва оддий фуқаролар қурбон бўлишган эди. Ҳозирги кунда Идлибдаги кескин вазият бўйича Туркия расмийлари Россия ҳукумати билан музокаралар ўтказмоқда.

17 февраль куни Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Седат Ўнал бошчилигидаги Туркия делегацияси Москвага ташриф буюрди. Иккинчи Россия-Туркия музокараларининг биринчи кунида Идлибда дескалациянинг кўтарилиш усуллари тўғрисида келишишнинг имкони бўлмади. Бугун маслаҳатлашувнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди