Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия чегараси очилгач ЕИга ўн минглаб суриялик қочқинлар “оқиб кетди”
2.03.2020 16:17,  
441

Туркия суриялик қочқинлар учун Европа Иттифоқи чегарасини очиб юборгач, мамлакат чегарасини 76 минг суриялик муҳожир кесиб ўтди. Бу ҳақда Туркия ИИВ Сулаймон Сойлу ўз твиттерида маълум қилди.

Муҳожирлар учун турк чегаралари очилиши ҳақида президент Ражаб Таййиб Эрдўған 29 февралда айтиб ўтган эди. Ўшанда уни 18 минг киши кесиб ўтган.

Суриялик муҳожирлар Европа томон шошилмоқда

Шу вақтга қадар суриялик муҳожирлар Европа мамлакатларига Туркия чегараси орқали ўта олмас эди. 2016 йилда Туркия ва ЕИ ўртасида имзоланган €6 млрдлик шартномага мувофиқ, Туркия қочқинларни ўз чегараларида сақлаб туриши керак эди. 29 февралда турклар мамлакат шимоли-ғарбидаги Эдирне шаҳридаги Греция билан чегараларни очиб юборди. Шаҳардан 20 км узоқликда ЕИнинг яна бир аъзоси Болгария сарҳадлари бошланади.

Туркияда жами 3,7 миллион суриялик қочқинлар яшайди. Эрдўғоннинг маълум қилишича, мамлакат бунча миқдордаги қочқинлар тўлқинига дош беролмайди.

Греция Эдирне билан чегарадаги ўтказиш пунктида назорат кучайтирилганини маълум қилди.

Туркия-Сурия можароси

Чегарани очиш тўғрисида қарор Туркия ва Сурия ўртасидаги авж олган можаро фонида қабул қилинди деди Эрдўғон Истанбулда депутатлар билан учрашувда.

Феврал ойи охирида Анқара Сурия армиясининг ҳужуми оқибатида 30 дан ортиқ турк аскарлари ҳалок бўлганини маълум қилди ва кейинроқ жавоб ҳужумини бошлади.

Можаронинг кучайиши давом этмоқда. Суриянинг САНА агентлиги ва Туркиянинг Анадолу агентлигига кўра, бугун турк кучлари Идлиб осмонида Сурия қўшинларининг иккита Су-24 самолётини уриб туширдилар ва ҳукуматнинг ҳаво мудофаа тизимининг учта мосламасини йўқ қилдилар.

Туркия Мудофаа вазирлиги самолётлар турк ҳарбийларига ҳужум қилмоқчи бўлганида уриб туширилганини таъкидламоқда. Самолёт учувчилари омон қолишган.

Илгари минтақа бўйлаб ҳаво кенглиги ёпилган эди. Сурия армияси "террорчи гуруҳларга тегишли" турк учувчисиз учоғини уриб юборганини маълум қилди.

Россия ва Европанинг муносабати

Белгия, Германия, Франция ва Эстониянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги доимий вакиллари Идлибдаги турк ҳарбийларига қилинган ҳужумларни қоралади.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафт Россиядан "зудлик билан ҳарбий самолётларини қўндиришни" талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ можарони ҳал қилишда "асосий рол ўйнаши" керак.

Мавузга доир: Эрдоған Идлиб масаласида миллий хавфсизлик йиғилишини ўтказди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан