Туркия ҳукумати 2023 йилда энг кам иш ҳақини бир ярим бараварга - 5,5 минг турк лирасидан 8,5 минг лирагача оширади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради "ТАСС". 22 декабрдаги валюта курсларига кўра, бу миқдор 455 АҚШ долларни ташкил этади.
Эрдўғон декабрь ойида нархларнинг кўтарилиши пасайиб, келаси йил охиригача 20 фоизгача бўлишига ишонч билдирди.
Расмий маълумотларга кўра, Туркияда йиллик инфляция ноябрь ойида 84,4 фоизга етди, бир ой олдинги 85,5 фоиздан бироз пастроқ. Эрдўғоннинг иқтисодий сиёсатини танқид қилувчиларни ўз ичига олган мустақил инфляция таҳлил гуруҳи бундай ҳисоб-китобларга қўшилмайди: улар мамлакатда нархлар ўсишини 170,7 фоизга баҳоламоқда.
Сўнгги йилларда Туркия раҳбари инфляцияга қарши курашиш мақсадида асосий ставкани пасайтириш сиёсатини олиб бормоқда. Эрдоған бу параметрлар бевосита боғлиқ бўлган муқобил иқтисодий назария тарафдоридир. Аксарият иқтисодчилар миллий валютанинг қадрсизланиши билан кечадиган тескари муносабат ҳақида гапиришади.
2021 йил охирида Туркия президенти инфляция бир неча ой ичида пасая бошлайди, лира эса кўтарилади, деб ваъда берган эди. Бироқ сўнгги бир йил ичида турк валютаси ўз қийматининг чорак қисмини йўқотди. Молия бозори иштирокчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Туркия йилни бир доллар учун 18,78 лирадан якунлайди.
Шунга қарамай, Туркия ҳукумати асосий ставкани пасайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Ноябрь ойида Марказий банк параметрни 1,5 фоиз пунктга тушириб, тўққиз фоизга туширди.