Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Ироқ шимолидаги 700 дан ортиқ КИП нишонини йўқ қилди
20.06.2020 23:05,  
300

Ироқ шимолидаги "Pençe-Kaplan" (Қоплон панжаси) операцияси пайтида турк армияси Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) 700 дан ортиқ нишонини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди. 

"Қоплон панжаси операцияси бошланганидан бери 150 га яқин террористик ғорлар тортиб олинди, 160 га яқин яроқсиз портловчи мосламалар йўқ қилинди, катта миқдордаги ўқ-дорилар тортиб олинди, 700 дан ортиқ террористик нишонлар яксон қилинди", - дейди Акар. 

Таъкидланишича, Акар ва ҳарбий қўмондонлар бир кеча давомида Ироқ билан чегарадош штаб-квартирадан операция боришини кузатган.

Душанба куни Турк Ҳаво Кучлари Туркиянинг Ироқ шимолида йирик ҳаво операцияси ўтказганини ва Туркияда тақиқланган КИПнинг 81 нишонини йўқ қилганини билдирди. Сешанба куни турк армияси артиллерия ва махсус кучлар иштирокида қуруқликдаги операцияни бошлади. Ироқ Қуролли кучлари қўшма қўмондонлиги Туркия авиациясининг бу ҳаракатини мамлакат суверенитетини бузилиши сифатида қоралади.

Туркия томонига кўра, 2015 йил июл ойида Туркия ва КИП ўртасидаги қуролли можаро қайта бошланганидан сўнг, Курд исёнчиларининг ҳужумлари натижасида 1000 га яқин ҳарбий ва политсия ходими, шунингдек 500 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган. КИП базалари Ироқ шимолида жойлашган бўлиб, уларга қарши Турк Қуролли кучлари 5 йил давомида 10 мингдан ортиқ КИП аъзоларини зарарсизлантириб ҳаво ва қуруқликдаги операцияларни амалга оширмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан