Туркия курдларга қарши махсус операциянинг биринчи босқичини якунлади

Туркия курдларга қарши махсус операциянинг биринчи босқичини якунлади

Туркия курдларга қарши махсус операциянинг биринчи босқичини якунлаганини маълум қилди.

Ироқ шимолидаги операция давомида Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг 30 нафар жангариси зарарсизлантирилди, деб хабар қилди мамлакат Мудофаа вазирлиги.

Департаментнинг аниқлик киритишича, махсус операциянинг ўзи чегара таҳдиди бартараф этилмагунча давом этади. Шу билан бирга, Анқара унинг натижалари туфайли Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги бузилмаслигига ишонтирмоқда.

Туркия 18 апрель куни Курд қуролли кучларига қарши махсус операция бошлаган эди. Туркия разведкаси маълумотларига кўра, улар мамлакат ҳудудига кенг кўламли ҳужум уюштиришни режалаштирган.

Бағдод Анқаранинг хатти-ҳаракатларига норозилик билдирди, бироқ халқаро қоралаш бўлмади.