Туркия курортларида коронавирус инфекцияси ҳолатлари кескин ошди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
"Сўнгги пайтларда биринчи марта биз юқтирганлар сони жиддий ўсаётганини кўрмоқдамиз", - деди Кожа.
Расмийга кўра, Туркия хавфли оқибатларнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солиши керак.
Ҳозирда Туркияга сайёҳ сифатида ташриф буюрганлар меҳмонхонанинг ўзида COVID-19 га тест топширишлари мумкин.