Туркия Ливияда "хавфли ўйин" ўйнамоқда — Макрон

Туркия Ливияда

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануел Макрон Туркияни Ливияда "хавфли ўйин" ўйнашда айблади ва Ўрта эр денгизидаги ҳаракатлар "НАТО миясининг ўлими" га мисол деб атади. У бу ҳақда Парижда Тунис президенти Кейс Саид билан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди. Тунислик сиёсатчи коронавирус пандемияси бошлангандан бери Францияга ташриф буюрган биринчи хорижий раҳбар эди.

"Мен Туркиянинг Ливияда хавфли ўйин ўйнашига ва унинг барча мажбуриятларини бузяпти деб ҳисоблайман", - деди жаноб Макрон. Унинг сўзларига кўра, Франция ва Тунис биргаликда Ливияда урушаётган томонлардан ўт очишни тўхтатишни ва музокараларни қайта бошлашни талаб қилмоқда.

Франция Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтарни қўллаб-қувватлаётган томонлардан бири ҳисобланади, Туркия Триполидаги Ливия миллий келишув ҳукуматига ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда. Тунис бетарафликни сақлашга ҳаракат қилади, лекин айни пайтда ўз ҳудудини турли мақсадларга мўлжалланган юклар билан Ливияга боғланган турк самолётлари транзити учун беряпти.

Матбуот анжуманида Президент Макрон Турк ҳарбий кемалари ўртасидаги воқеани, Франция фригатининг Ливияга йўл олган юк кемасини текширувига тўсқинлик қилганини эслади.

Шунингдек, у душанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Ливиядаги вазиятни ва Туркиянинг ўзини тутишини муҳокама қилганини айтди.

Анқара француз фригатининг таъқиб қилинишини инкор этиб, қайтанга кеманинг ўзи хавфли ҳаракатлар қилди деб ҳусоблайди. Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин ўтган ҳафта Франциянинг АФП нашри билан суҳбатда Парижнинг Хафтар кучларини қўллаб-қувватлаши НАТО хавфсизлигига таҳдид солишини айтди.